“Реал” яна бир супертрансферни амалга оширади
“Қироллик клуби” ёзда асосий нишони – Жуд Беллингемни қўлга киритган эди. Англиялик футболчи жамоанинг ютуқларида энг асосий вазифани бажариб келмоқда.
Энди мадридликларнинг Беллингемнинг Англия терма жамоасидаги шериги Фил Фоденни трансфер қилмоқчи.
Todofichajes нашрининг ёзишича, мадридликлар тез орада бу ўйинчи трансфери бўйича “Манчестер Сити” билан музокара бошлашга тайёргарлик кўрмоқда.
23 ёшли футболчининг трансфер суммаси 110 миллион еврога баҳоланмоқда. Фоден ёш бўлишига қарамай, бир неча мавсумдан бери “шаҳарликлар”ни асосий ўйинчиларидан ҳисобланади. Унинг амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ярмигача давом этади.
Фикрлар