“Реал” яна битта “бомба трансфер” тайёрлаяпти
“Қироллик клуби” шундоқ ҳам қудратли таркибни янада кучайтириш ишларини давом эттирмоқда.
Энди мадридликлар “Олтин тўп”га асосий даъвогар бўлган “Манчестер Сити” етакчиси Родри Эрнандесни олиб келмоқчи. Бу ҳақда Todofichajes нашри хабар тарқатди
“Реал” раҳбарияти яқинда Германияда ўтказилган Европа чемпионатида ғолиб чиққан ва мусобақанинг энг яхши футболчиси сифатида эътироф этилган ярим ҳимоячи трансфери бўйича иш бошлаш арафасида.
Жамоанинг тажрибали футболчиси Дани Карвахаль Родрини Мадридга кўчиб ўтишга кўндиришга уринаётган айтилмоқда.
Transfermarkt порталига кўра, Родри 120 миллион еврога баҳоланмоқда. Манчестерликлар клуб билан шартнома орқали 2027 йилнинг ярмигача боғланган ўйинчини мўмай даромад эвазига қўйиб юбориши мумкинлиги айтилмоқда.
Қоларвеса, “шаҳарликлар” таркибда Родрининг ўрнини босиши мумкин бўлган янги ўйинчиларни қидириш ишларини бошлаб юборди.
Фикрлар