"Реал" ярим ҳимоячиси билан шартномани узайтиришга яқин турибди
Мадриднинг "Реал" клуби Дани Себальос билан янги битим борасида деярли келишувга эришди, дея хабар бермоқда "Marca" нашри. У 2027 йилгача "қаймоқранглилар" сафида тўп тепишга рози бўлди.
27 ёшли испан жамоада қолиш ёки қолмаслиги сўроқ остида бўлиб турганди. Шу сабабли, унга бир қатор АПЛ ва Ла Лига клубларидан таклифлар келган. Шунингдек "Реал Бетис" футболчини ортга қайтаришга ҳаракат қилмоқчи эди.
Себальос мавсумни кўтаринки кайфиятда ўтказди. У "Реал" таркибида 45 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 9 та ассист амалга оширди.
Фикрлар