"Реал" ёзда Икардини сотиб олишга яна бир бор уруниб кўрмоқчи

Мадриднинг "Реал" клуби ҳамон "Интер" форварди Мауро Икардини сотиб олиш фикридан қайтмаяпти.

AS нашри тарқатган хабарга кўра “қироллик клуби” 25 ёшли аргентиналик тўпурарни келаси ёз сотиб олишга уруниб кўрмоқчи. Унинг “нерадзуррилар” билан имзолаган шартномасига кўра товон пули 110 млн еврони ташкил этади. Аммо, бу ҳар календар йилининг 1 июлидан 15 июлига қадар амал қилади.

Маълумот учун, Икарди асли “Барселона” тарбияланувчиси ҳисобланади. У “Интер” сафига 2013 йил “Сампдория”дан кўчиб ўтган. У жорий мавсум миланликлар сафида жами 18та ўйинда майдонга тушиб, рақиблари дарвозасини 12 марта ишғол қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!