"Реал" юлдузи фақат битта шарт билан "Манчестер Сити"га ўтади

CHERY AUTO

"Манчестер Сити" "Реал" ва Бразилия терма жамоаси вингери Родриго Гоэсга қизиқишда давом этмоқда. Аммо энди бразилиялик футболчи "шаҳарликлар" сафига қўшилиши мумкин бўлган шарт маълум бўлди.

Tecno

Нуфузли инсайдер Фабрицио Романонинг ўз ижтимоий тармоқларида ёзишича, "Манчестер Сити" Родригони фақатгина бошқа бир бразилиялик футболчи Савио жамоани тарк этсагина сотиб олади. Ҳозирда "шаҳарликлар" Савиони "Тоттенхэм"га сотиш бўйича музокаралар олиб бормоқда, бироқ ҳали келишувга эришилмаган.

Аввалроқ ОАВда агар Родриго кетишни истаса, "Реал" вингер учун 100+ млн евро олишга ҳаракат қилиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Ўтган мавсумда 24 ёшли бразилиялик футболчи барча мусобақаларда 54 та ўйинда майдонга тушиб, 14 та гол урган ва 11 та голли узатмани амалга оширган. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ёзида ўз ниҳоясига этади. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, футболчининг бозор нархи 90 млн еврони ташкил қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!