"Реал" юлдузи "Милан"га ўтиши мумкин!

  • 23 Jan 16:16
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Реал Мадрид"нинг иқтидорли футболчиси Арда Гюлер фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда "Sempra Milan" нашри маълум қилди. 

Tecno

Хабарга кўра, туркиялик футболчини "Милан" ўз таркибида кўришни хоҳлайди ва футболчини сотиб олмоқчи. "Қироллик клуби" бош мураббийи Карло Анчелотти Гюлерга  кам ўйин амалиёти бермоқда ва бундан футболчининг ўзи норози.  "Милан"дан ташқари Ардага "Арсенал" ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Маълумот учун, 19 ёшли футболчининг "Лос-Бланкос" билан тузган шартномаси 2029 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Унинг Транфермаркт порталидаги нархи 45 миллион еврони ташкил қилади.

Comments

You must be logged in to commet!