“Реал” зўр даврозабон билан келишиб бўлди

Асосий посбони Тибо Куртуа узоқ муддатга сафдан чиққанидан кейин “Реал” мутасаддилари шошилинч равишда бошқа дарвозабон қидира бошлади.

Маълумотларга қараганда, мадридликлар “Севилья” голкипери Яссин Бунуни пойтахтга кўчиб ўтишга кўндирган.

Марокашлик футболчи “Реал” билан шахсий шартнома шартлари бўйича тўлиқ келишувга эришди ва икки клуб трансфер суммаси бўйича бир тўхтамга келганидан кейин Мадридга йўл олади.

Яссин Буну 2022 йили Қатарда бўлган жаҳон чемпионати қаҳрамонларидан ҳисобланади. Бу ёз 32 ёшли дарвозабон “Бавария” ва Саудия Арабистони клубларидан таклиф олган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!