"Реал"да яна бир йўқотиш. Коронавирус унинг ҳам ҳаётига зомин бўлди (ФОТО)

  • 6 май, 2020, 11:06
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Реал” Мадрид клуби собиқ вице-президенти Амадор Суарес коронавирус туфайли 76 ёшида вафот этди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Tecno

“Клуб президенти ва директорлар кенгаши Амадор Суареснинг вафоти муносабати билан чуқур ҳамдардлик билдиради. Бизнинг барча эътиборимиз унинг дўстлари ва оиласи билан бирга”, - деб ёзилади клуб баёнотида.

В Испании от коронавируса скончался бывший вице-президент "Реала"

Айтиш керакки, Суарес “Реал”да 2006 йил клуб директори лавозимида иш бошлаган. Орадан бир йил ўтиб, уни вице-президент лавозимига кўтаришган ва у 2009 йилгача ушбу вазифада фаолият юритган.

Бундан аввалроқ, "Реал"нинг собиқ президенти Лоренцо Санс 76 ёшида коронавирус инфекциясидан вафот этган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!