“Реал”га “ён босадиган” ҳакам “Атлетико”га қарши ўйинни бошқаради

УEФА Европа Чемпионлар Лигаси ярим финал жавоб учрашувидан ўрин олган “Атлетико” – Реал” баҳсида ишлайдиган ҳакамлар номини эълон қилди.

Унга кўра, 10 май санасида “Висенте Кальдерон”да бўлиб ўтадиган мазкур ўйинни туркиялик Жюнейт Чақир бошқариб боради. Унга қанотларда ҳамюртлари Бахаттин Дуран хамда Тариқ Энгюнлар ёрдамлашади. Дарвоза ортида эса  Бариш Шимшек ва Али Палабийиклар ёрдамлашади. Заҳирдадаги ҳакам эса Мустафо Эйсойдир. Қайд этиш жоиз, кўпчилик мазкур ҳакамни “Реал”га ён босишда айблайди.

Эслатиб ўтамиз, дастлабки ўйинда “қаймоқранглилар” Криштиану Роналдунинг хет-триги эвазига 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!