"Реал"нинг икки юлдузи Испания Суперкубоги ярим финалини ўтказиб юборади

Давид Алаба ва Орельен Тчуамени Испания Суперкубоги ярим финалида ўйнамайди. 

"Реал" футболчилари 1/2 финал доирасидаги "Валенсия"га қарши учрашув қайдномасига киритилмади. 

Мадрид клубининг хабар беришича, Алабада ўнг оёқ, Тчуаменида эса чап оёқ мушаклари шикастланган. 7 январь куни Давид Ла Лига доирасида "Вильярреал"га қарши тўлиқ ўйин ўтказди. Орельен эса 64-дақиқада майдонга тушди. 

Маълумот учун, "Реал" - "Валенсия" баҳси 11 январь куни бўлиб ўтади. 

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию