"Реал"нинг "Манчестер Сити"га қарши ўйин учун қайдномаси маълум бўлди

Мадриднинг "Реал" клубининг ЕЧЛ 1/8 финал босқичидан ўрин олган "Манчестер Сити"га қарши баҳс учун қайдномаси эълон қилинди. 24 кишилик рўйхатдан Гарет Бэйл ўрин олмади.

Дарвозабонлар: Куртуа, Ареола, Алтубе;

Ҳимоячилар: Карвахаль, Милитао, Рамос, Варан, Начо, Марсело, Менди, Хави Эрнандес;

Ярим ҳимоячилар: Кроос, Модрич, Каземиро, Вальверде, Иско;

Ҳужумчилар: Азар, Бензема, Винисиус, Йович, Асенсио, Браим Диас, Васкес, Родриго.

Эслатиб ўтамиз, Мадридда ўтган дастлабки беллашувда "шаҳарликлар" 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган эдилар. Жавоб беллашуви 8 август куни "Иттиҳод" стадионида соат 00:00 да бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!