"Реал"нинг янги футболчиси эртага Мадридга учиб келади

"Реал" ва "Фенербахче" вингер Арда Гюлер трансферни борасида келишувга эришди. 

"A Spor" нашрининг хабарига кўра, 18 ёшли футболчи "қироллик клуби" учун 20 миллион еврога тушади. Шунингдек, бонуслар тариқасида 10 миллион евро ҳам ўтказиб берилади. 

Гюлернинг товон пули 17,5 миллион евро эди. "Фенербахче" Арданинг кейинги трансфери суммасининг 20 фоизига эга чиқади. Футболчи эртага шартнома имзолаш учун Мадридга учиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!