"Ренн"га "Рома" ярим химоячиси керак

"Рома" клуби ярим химоячиси Максим Гоналон фаолиятини Франция чемпионатида давом эттириши мумкин.

"Қизил-қоралар" 30 ёшли футболчини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олишни мақсад қилишмоқда.

Маълумот учун, Гоналон ўтган мавсумни "Севилья" клубида ижара асосида ўтказган эди. Футболчининг Рим клуби билан 2021 йилнинг ёзига қадар битими бор.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!