Рэшфорд
Ads
 
 
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуриньо жамоа сардори Уэйн Руни фаолиятидаги 249-голини уриб, афсонавий футболчи Бобби Чарльтоннинг рекордини такрорлаганига муносабат билдирди.
 
- Уэйн Руни жуда кўп гол урган, - деди Жозе Моуриньо. - Лекин Маркус Рэшфорд фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да ўтказса, келажакда клубнинг энг зўр тўпурари сифатида тарихга киради. У эндигина 19 ёшга тўлди. Бутун фаолияти олдинда.
 
 
Маркус Рэшфорд "Манчестер Юнайтед" таркибида 2016 йилнинг февралида дебют қилди. Шу кунгача барча турнирларда 14 та гол уришга эришди. Жорий мавсумда Англия чемпионатида 16 марта майдон тушган футболчи учта голни ўз ҳисобига ёзиб қўйди.