Рибери
Ads

Франциялик машҳур футболчи Франк Рибери “Фиорентина” билан шартнома имзолагач ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Фиорентина” бу – менинг ва оилам ҳаётимдаги янги саҳифа. Мен мана шундай гўзал шаҳарда мана шундай ажойиб жамоа билан шартнома имзолаганимдан мамнунман. Мавсум бошланишини ва янги жамоадошларим, мухлислар билан танишишни жудаям хоҳлаяпман”, - дейди 36 ёшли футболчи.

Эслатиб ўтамиз, Рибери “бинафшаранглилар”  сафига эркин агент сифатида бориб қўшилди ва улар билан 2 йиллик шартнома имзолади. У А Серия клубида йилига 4 млн евро маош олади.

Минбар

Барча блоглар