Рибери ўзининг шахсий антирекордини ўрнатди
Ads

Мюнхеннинг "Бавария" клуби вингери Франк Рибери ўзининг шахсий антирекордини ўрнатди.

Opta статистик портали тарқатган хабарга кўра 35 ёшли франциялик футболчи “гол+пас” тизими бўйича қаторасига 12та ўйиндан буён Бундеслигада ўз номига ҳеч қандай кўрсатгич қайд эта олмай келмоқда. Бу эса унинг янги шахсий антирекорди ҳисобланади.

Эслатиб ўтиш лозимки, Рибери сўнгги бор ўтган мавсум 31 мартда “Боруссия” Дортмундга қарши баҳсда гол урган ва қолаверса жамоасининг яна бир голига ассистентлик қилишга эришган эди.

Маълумот учун, Рибери “Бавария” сафида 2007 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида жами 404та ўйинда майдонга тушган ва ўз ҳисобига 118та гол ҳамда 180та голли узатмага муаллифлик қилишга эришган.