Рибери яна Бундеслигада қолиши мумкин

Мюнхеннинг "Бавария" клуби собиқ вингери Франк Рибери янги мавсумни яна Бундеслигада ўтказиши мумкин.

Bild нашри тарқатган хабарга қараганда агар 36 ёшли франциялик футболчи маош масаласидаги талабини камайтирса, уни "Айнтрахт" ўз сафига қўшиб олиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Риберига айни дамда "Ливерпуль", "Арсенал", "Фиорентина" ва бир қатор араб клублари ҳам қизиқиш билдиришмоқда.

Маълумот учун, Рибери 2007 йилдан буён “Бавария” шарафини ҳимоя қилиб келаётган эди. У жорий ёз шартномаси якунлангач жамоани тарк этди. У ҳозирда эркин агент ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!