Рим папаси: Месси Худо эмас

Рим папаси Франциск "Барселона" форварди Лионель Мессини Худога тенглаштираётган мухлисларга нисбатан фикр билдириб ўтди.

“Одамлар Мессини Худо деб айтишмоқда. Лекин бу куфрдир. Бунга ишониш ва бу ҳақда гапиришнинг ўзи нотўғри. Масалан мен ишонмайман. Футболчининг ҳаракатларидан жуда ҳам ҳайратга тушишингиз мумкин, лекин унга сиғинманг. Месси жуда яхши футболчи, аммо у Худо эмас”, - дейди Рим папаси.

Маълумот учун, 31 ёшли аргентиналик футболчи жорий мавсум “Барселона” сафида жами 38таа ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисоибига 41та гол ҳамда 21та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!