Рис Жеймснинг ҳолати ҳақида маълумот берилди

“Челси” футболчиси Рис Жеймс жарохат туфайли клубнинг кўплаб ўйинларида майдонга туша олмади. Бундан тақшари, ҳимоячи Англиянинг мундиалга борадиган тарқибидан ҳам тушиб қолди. “Аристократлар” мураббийи Грем Поттер футболчининг ҳолати ҳақида маълумот берди.

Жеймснинг ҳолати яхши. У машғулотларда қатнашмоқда. У жаҳон чемпионатини ўтказиб юборганидан хафа бўлди. Нима бўлишидан қатъи назар, футболчига ёрдам бериш керак. Унинг учун қийин давр бўлди”, - деди англиялик мутахассис.

Маълумот учун, Жеймс “Борнмунт”га қарши ўйинда майдонга тушиши кутилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!