Роберт Левандовски Хитойдан бўлган рекорд суммадаги таклифни рад этди
Ads

 

Германиянинг “Бавария” клуби ҳужумчиси Роберт Левандовски фаолиятини Хитойда давом эттириши мумкин эди. Аммо польшалик форвард бу таклифни рад этди. Бу ҳақда SportoweFakty хабар бермоқда.

Левандовскининг агенти Цезари Кухарский Хитойдан футболчига рекорд даражадаги маош таклиф қилиганини айтиб ўтди.

- Агар Левандовски Хитойдан бўлган таклифни қабул қилганида у рекорд даражада маош оларди. У Осиёга келганида Карлос Тевесдан кўра кўпроқ ойлик оларди. Яъни, Хитой клуби унга йилига 40 миллион евро маош таклиф қилган, - дейди ҳужумчининг агенти.  

Маълумот ўрнида, Левандовскининг агенти унга Хитойнинг айнан қайси клуби қизиқиш билдирганини маълум қилмаган.