Роберто Мартинес АПЛга қайтишни хоҳламади
Ads

Бельгия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Мартинес "Лестер"ни бошқаришни истамади.

Sky Sports тарқатган хабарга кўра 45 ёшли испаниялик мутахассис “тулкилар”нинг таклифини кўриб чиққан, бироқ, якунда ўз жойида қолишга қарор қилган.

Маълумот учун, Мартинес АПЛда "Суонси", "Уиган" ва "Эвертон" каби жамоаларни бошқарган.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ "Лестер"дан истеъфога чиқарилган бош мураббийи Клод Пюэль ўрнига “Селтик” устози Брендан Рожерс номзоди ҳам борлиги ҳақида хабарлар тарқалган эли.