Рожер Федерер ва Новак Жокович тандеми Европа шарафини ҳимоя қилади
Ads

Бугун, 21 сентябрь куни Чикагода Лэйвер Кубоги мусобақаси бошланади. Унда теннис бўйича Европа терма жамоаси жаҳон термасига қарши кортга чиқади.

Биринчи бўлиб кортга Фрэнсис Тиафо (Жаҳон) ва Григор Димитров (Европа) чиқади. Ушбу ўйиндан сўнг, Жек Сок (Жаҳон) ҳамда Кайл Эдмунд (Европа) баҳси ўтказилади. Мусобақанинг учинчи баҳси Диего Шварцман (Жаҳон) – Давид Гоффин (Европа) ўртасида бўлиб ўтади.

Баҳсларнинг сўнгги беллашуви жуфтликлар ўртасида бўлиб ўтади. Унда Кевин Андерсон ва Жек Сок (Жаҳон) тандеми Европа шарафини ҳимоя қилаётган Рожер Федерер ҳамда Новак Жокович жуфтлигига қарши ўйин ўтказади.