Рожер Федерерни кучи етмай қолди

Дунёнинг  иккинчи рақамли теннисчиси швейцариялик Рожер Федерер Америка очиқ чемпионатининг чорак финалига чиқа олмади.

Рожер "Катта дубулға" туркумидаги мусобақанинг тўртинчи даврасида австралиялик Жон Миллманга тўрт сетда 6:3, 5:7, 6:7, 6:7 ҳисобида мағлуб бўлди.

Шу тариқа "US Open" турнирининг чорак финалида Миллман сербиялик Новак Жоковичга қарши кортга чиқадиган бўлди.