“Рома” бўлмаса, “Милан”да ўйнайман!

Жозе Моуриньо “Рома”нинг ҳужум чизиғини янгилаш бўйича иш олиб бормоқда. Рим клубида фақатгина Пауло Дибала ва Андреа Белотти португалиялик мутахассиснинг ишончини оқламоқда.

Англиянинг ҳужумчи Тэмми Абрахам жароҳат туфайли узоқ муддатга сафдан чиқди. Норвегиядан олиб келинган Ола Сольбаккеннинг ҳаракатлари ҳам мураббийлар штабини қониқтирмади. Рим клуби спорт директори Тьягу Пинто бу икки футболчидан қутилиш ҳаракатида юрибди.

b2fa4039c11eea2cc8276627eec2c

Жозе Моуриньо ўз жамоасида кўришни истаётган форвардлар орасида Жанлука Скамакка ҳам бор. Италиялик футболчи “Вест Хэм” вакили ҳисобланади.

Англияликлар “Рома” йўллаган биринчи таклифни рад этган. Римликлар 24 ёшли ўйинчини ижарага олмоқчи эди. “Вест Хэм” агар Скамаккани тўлиқ трансфер қилиш бўйича таклиф бўлса, айнан ўша вариантга кўнишини билдирган.

Жанлука Скамакканинг ўзи ҳам Жозе Моуриньо қўл остида тўп тепишни истаяпти. Унга “Рома” варианти ҳар томонлама қулайлига айтилмоқда.  Бу ҳақда Football Italia нашри журналистлари хабар тарқатди.

Таниқли инсайдер Жанлука ди Марционинг ёзишича, Скамаккага “Милан” ҳам харидор бўляпти. Миланликлар нафақага чиққан Златан Иброҳимович ўрнини жисмонан бақувват форвард билан тўлдирмоқчи. Скамакка айнан мана шу талабларга тўғри келади.

Манбаларга кўра, Жанлука агар “Рома” уни тўлиқ сотиб олиш уддасидан чиқмаса, “Милан” вариантини танлашга тайёр.

Италиялик футболчи 2020-2021 йилги мавсумда “Женоа” сафида Элдор Шомуродов билан бирга ўйнаган. Ўшанда Генуя клуби мураббийлар штаби олдинги чизиқда Шомуродов – Скамакка тандемидан фойдаланган. Бу футболчилар бир бирини яхши тушуниб ҳаракат қилгани ўйинларда “Женоа”га катта фойда келтирган.

6fe48f08e11eb84ff8b8fbd9e482e

Агар римликлар Жанлука Скамаккани трансфер қиладиган бўлса, Элдор Шомуродов келаси мавсум собиқ жамоадоши билан бирга ўйнаши мумкин.

Легионеримиз ҳам “Специя”даги ярим мавсумлик ижара муддатини якунлаб, яна “рома”га қайтади.

Таъкидлаш жоизки, Скамакка аслида “Рома” тарбияланувчиси ҳисобланади. Ёш бўлишига қарамай, Нидерландия, Италия ва Англия чемпионатларида катта тажриба тўплади.

Жанлука Римни тарк этганидан кейин Нидерландияда ПСВ ва “Зволле”, Италияда “Сассуоло”, “Кремонезе”, “Асколи”, “Женоа” ва Англиянинг “Вест Хэм” жамоалари шарафини муваффақиятли ҳимоя қилди.

Ўтган мавсум барча турнирларда 27 та учрашувда майдонга тушган италиялик ҳужумчи рақиблар дарвозасини саккиз маротаба ишғол қилди.

1665327837_scamacca

Transfermarkt портали мутахассислари Скамакканинг трансфер суммасини 22 миллион еврога баҳоламоқда.

Икарди ўрнига Шомуродов!

 

 

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию