“Рома” ҳужумчиси англияликлар таклифини қабул қилди
Ўтган мавсумда “Ницца” шарафини ҳимоя қилиб, ижара муддати тугагач, “Рома”га қайтган Жастин Клюйверт яна Римни тарк этади.
23 ёшли нидерландиялик ҳужумкор футболчига Жозе Моуриньо янги мавсумда ҳам ишонч билдирмайди.
Il Tempo нашрининг ёзишича, Клюйверт “Фулхэм” билан шахсий шартнома бўйича келишувга эришган.
Англиялик Жастинни ижарага олмоқчи. “Рома” эса уни тўлиқ трансфер қилишга ёки харидор жамоага сотиб олиш мажбуриятини юклашни режалаштирмоқда.
Фикрлар