Хабарингиз бор бундан аввалроқ “Манчестер Юнайтед” клуби “Рома” ҳимоячиси Костас Маноласни сотиб олмоқчилиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Football Italia тарқатган хабарга кўра “бўрилар” асосий ҳимоячиларидан бирини таркибда сақлаб қолиш учун унинг маошини 3 млн евродан 5 млн еврога оширишмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, МЮ Греция терма жамоаси аъзосини шартномасида кўрсатилган 36 млн евро товон пулини тўлаган ҳолда сотиб олишга тайёр. Унинг ўзига эса йилига 6 млн евро маош ваъда қилмоқда.

Маноласга шунингдек «Ювентус», «Интер» ва «Арсенал» клубларидан ҳам қизиқишлар мавжуд.

Маълумот учун, 27 ёшли футболчи жорий мавсум А Серияда жами 16та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 1та гол ҳамда 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.