“Рома” Моуриньо билан хайрлашадиган бўлди
“Рома” бош мураббийи Жозе Моуриньо ёзда шартномаси якунланганидан кейин Италия пойтахтини тарк этадиган бўлди. Бу ҳақда Football Italia нашри хабар тарқатди.
Рим клуби раҳбарияти португалиялик мутахассис билан ҳамкорликни узайтирмасликка қарор қилди.
Жозе Моуриньога уч йил ичида жамоани кучли тўртликка олиб кириш, Чемпионлар лигасига олиб чиқиш ва Италия кубогида ғолиб чиқиш каби вазифалар қўйилган. Тажрибали мутахассис бу ишларни эплай олгани йўқ.
Бироқ “Рома” Моуриньо қўл қостида УЕФАнинг учинчи турнири – Конференциялар лигасининг дастлабки ғолибига айланганини ҳам таъкидлаш жоиз.
Жозе Моуриньо узоқ вақт ишсиз қолмайди. Саудия Арабистони клублари машҳур мураббийга мўмай даромад келтирадиган шартномалар таклиф қилмоқда.
Фикрлар