"Рома" "Реал" ҳужумчисини сотиб олади

“Рома” клуби раҳбарияти қишки трансферлар мавсумида “Реал” ҳужумчиси Лукас Васкесни жамоага олиб келмоқчи.

Шу йил баҳорида ҳам римликлар 27 ёшли футболчининг хизматларига қизиқиш билдирган эди.

Испаниялик футболчи жамоага Хулен Лопетеги бош мураббий этиб тайинлангандан кейин захирада қолиб кетмоқда. “Рома” уни январда харид қилишга уриниб кўради.

Васкес бу мавсум жами 5 ўйинда майдонга тушган. Унинг шартномаси 2021 йил ёзида якунига етади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!