"Рома" супер камбэк қурбони бўлди. Шомуродов 71-дақиқада майдонга тушди

А Серия 21-туридан ўрин олган "Рома" - "Ювентус" учрашуви якунига етди. Мазкур баҳсда туринликлар 4:3 ҳисобида Моуриньо жамоасидан устун келди. 

"Бўрилар" сафида Абрахам, Мхитарян ва Пеллегрини гол урди. Меҳмонлар таркибида Дибала, Локателли, Кулусевски ва де Шильо рақиб дарвозасини ишғол этди. 

Очколари сонини 38 тага етказиб олган Турин клуби турнир жадвалида 5-поғонага кўтарилиб олди. 32 очкоси бор "Рома" 7-ўринни банд этган. 



  • 90+6'

    Учрашув якунига етди. "Ювентус" 1:3 ҳисобидаги натижадан чиқиб кетди ва ўйин 4:3 ҳисобида туринликларнинг фойдасига якунланди. 

  • 90+4'

    Карлес Перес чап қанотдан кучли зарба йўллади, аммо бироз ноаниқ. 

  • 69'

    Ўйиннинг асосий вақтига 6 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 88'

    Лоренцо Пеллегрини ўрнига Борха Майораль майдонга тушди. 

  • 83'

    Лоренцо Пеллегрини пенальтини голга айлантира олмади. 

  • 81'

    Айтганча, Маттис Де Лигтга қизил карточка кўрсатилди. 

  • 81'

    Ҳакам ВАРга юзланди. "Рома" пенальти тепиш имкониятини қўлга киритди. 

  • 79'

     Карлес Перес Жордан Верету ўрнига майдонга тушди. 

  • 77'

     Маттиа Де Шильо олис бурчакка тўпни аниқ жойлаб "Юве"ни олдинга олиб чиқди. 

  • 75'

    ГООООООЛ! Кулусевски ҳисобни тенглаштирди. У тўпни дарвозанинг ўнг бурчагига жойлаб қўйди. 

  • 74'

    "Ювентус" томонидан киритилган голни ВАР бекор қилди. 

  • 71'

    Феликс ўрнига Шомуродов майдонга тушди. 

  • 70'

    ГОООООЛ! Альваро Моратанинг ажойиб узатмасидан сўнг Локателли ҳисобни қисқартирди. 

  • 69'

    Дарвоза томон йўлланган зарбалан сони "Рома" фойдасига 6:2. 

  • 65'

    Мануэль Локателли ҳакам томонидан огоҳлантирилди. 

  • 63'

    Маттиа Де Шильонинг яна бир ажойиб узатмаси ҳимоячилар томонидан қайтарилди. 

  • 59'

    Пауло Дибаланинг чап қанотдан йўллаган кучли зарбасига бироз аниқлик етишмади. 

  • 57'

     

    Маттиа Де Шильонинг жарима майдони томон узатган тўпини ҳимоячилар қайтарди. 

  • 53'

    ГОООООООЛ! Ҳисоб "Рома" ҳисобни ишончли кўринишга келтириб қўйди. Пеллегрини тўпни дарвозанинг тўққизлигига жойлаб қўйди. 

  • 52'

    Маттейс Де Лигтга сариқ карточка кўрсатилди. 

  • 48'

    ГОООООЛ! Генрих Мхитарян қанотда тўпни қабул қилиб олиб, тўпни дарвозага аниқ жойлади. 

  • 46'

    Иккинчи таймга старт берилди.

  • 45+5'

    Биринчи бўлимдан фотолавҳа. 

  • 45+5'

    Биринчи бўлим якунига етди. Ҳозирча ҳисоб 1:1

  • 45+3'

    Хуан Куадрадога сариқ карточка кўрсатилди. У кейинги ўйинни ўтказиб юборади. 

  • 45'

    Биринчи бўлимнинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 45'

    Жордан Верету бурчак зарбасини амалга ошириб берди, бироқ ҳимоячилар ўз ўрнида. 

  • 44'

    Лоренцо Пеллегринининг кучли ва аниқ зарбасидан сўнг тўп ҳимоячиларга тегиб қолди. "Рома" фойдасига бурчак тўпи.

  • 40'

    Деян Кулусевски  тўп учун курашда рақибга нисбатан қўпол ўйнади. 

  • 38'

    Вестон Маккенн тўпни ажойиб тарзда узатиб берди, бироқ шерикларидан тўпга даъвогарлик қиладиган футболчи топилмади. 

  • 35'

    Деян Кулусевски жуда ҳам ноаниқ пас амалга очирди. Турин клуби тўпни йўқотди. 

  • 32'

    Федерико Кьеза жароҳати сабаб майдонни тарк этди. Деян Кулусевски унинг ўрнини эгаллади. 

  • 30'

    Эйнсли Мэйтленд-Найлс жарима майдони ичига ўз техникаси билан ёриб кириб, узатма амалга оширди. Бироқ бироз ноаниқ. 

  • 25'

    Энди навбат Кьезага. У ҳам жароҳат олиб майдонда ётибди. Абрахам эса ўйинни давом эттирмоқда. 

  • 23'

    Тэмми Абрахам жароҳат олиб майдонда ётибди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. 

  • 20'

    Эйнсли Мэйтленд-Найлс жарима майдони ичига яхши узатма амалга оширди. Бироқ Шенсний тўпга биринчи чиқиб келди. 

  • 18'

    ГООООООЛ! Дибала жарима майдони ташқарисидан кучли ва аниқ зарба йўллаб ҳисобни тенглаштирди. 

  • 16'

    Брайан Кристанте дарвозанинг чап бурчаги томон кучли ва аниқ зарба йўллади, Шенснийдан эса ажойиб сейв

  • 13'

    Пеллегрини жарима майдони ичига узатма амалга оширди. Бироқ самарасиз. Шенсний эркин зарба билан тўпни ўйинга киритади. 

  • 11'

    ГООООООООЛ! Абрахам бурчак тўпидан сўнг бош билан аниқ зарба йўллаб ўйинда ҳисобни очди

  • 10'

    Мхитаряннинг узатмасидан сўнг шериги яхши вазиятга чиқиб борди, бироқ тўп қайтарилди. "Рома" фойдасига бурчак тўпи. 

  • 7'

    Бурчак тўпидан сўнг Абрахам бош билан зарба йўллади. Шенсний ўз ўрнида. 

  • 6'

    Лоренцо Пеллегрини томонидан йўлланган зарба ҳимоячиларга тегиб қолди. 

  • 4'

    Верету бурчак зарбасидан тўпни жарима майдони марказига етказди. Ҳимоячилар тўпни қайтарди. 

  • 2'

    Абрахам жарима майдони ичига узатма амалга оширди. Ҳимоячилар ишончли ўйнади. 

  • 1'

    Ўйинга старт берилди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!