“Рома” яна бир катта трансферни уддалади

“Рома” тез орада яна бир трансферни эълон қилиши кутилмоқда. Римликлар ҳимоя чизиғини кучайтириш учун “Лилль” ва Туркия терма жамоаси вакили Меҳмет Зеки Челикни ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилаётган эди.

La Gazzetta dello Sport нашрининг хабар беришича, римликлар спорт директори Тьягу Пинто “Лилль” раҳбарияти билан футболчи трансфери бўйича тўлиқ келишувга эришган.

Энди бу трансфер эълон қилиниши учун Челик Римга келиб, янги жамоаси учун тиббий кўрикдан ўтиши ва “Рома” билан расмий шартнома имзолаши керак.

Шу тариқа, Челик римликларнинг ёздаги иккинчи трансферига айланади. Унгача, пойтахтликлар ўз сафига “Манчестер Юнайтед” ярим ҳимоячиси Неманья Матични қўшиб олганди. Сербиялик футболчи аввал “Челси” ва “Манчестер Юнайтед”да ҳам Жозе Моуриньо қўл остида ўйнаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!