"Рома" – "Женоа": Шомуродов майдонга тушди! (матнли трансляция)

Италия А Сериясининг 26-туридан ўрин олган "Рома" - "Женоа" учрашувини ушбу саҳифа орқали кузатиб боришингиз мумкин. Ўйиннинг хавфли вазиятларини ўтказиб юбормаслик учун саҳифани янгилаб бориш тавсия этилади. 

  • 90+5'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляция Жалолиддин Қобилжонов томонидан олиб борилди!

  • 90+2'

    Сўнгги сонияларни майдон эгалари фаолроқ ўтказмоқда.

  • 90'

    Ўйиннинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.

  • 88'

    Бруно Перес ўз ўрнини Леонардо Спинаццолага бўшатиб берди.

  • 86'

    Крис Смоллингга тиббий ёрдам керак.

  • 84'

    Доменико Кришито сариқ карточкага лойиқ кўрилди.

  • 80'

    Скамакканинг зарбаси дарвоза тўсининг ёнгинасидан ўтиб кетди

  • 75'

    Баллардини Строотман ўринга Скамаккани майдонга туширди

  • 75'

    "Рома"да ўзгариш: Педро ўз ўрнини Карлес Пересга бўшатиб берди

  • 74'

    "Рома" гол урганди, бироқ офсайд сабабли бекор қилинди. Педронинг "раббона" усулидаги зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди. Қатган тўпни ўйиндан ташқари ҳолатда турган Майораль дарвозага жойлаб қўйганди

  • 68'

    "Рома" мураббийларидан бирига ҳакам қизил карточка кўрсатди

  • 67'

    ВУУУҲ! Виллиарнинг зарбаси ҳимоячнинг ёқларига сўнгра дарвоза устунига тегди

  • 64'

    Кевин Стротман огоҳлантирилди.

  • 62'

    Шомуродовда қулай имконият бўлиши мумкин эди, Смоллинг тўп қайтарди

  • 60'

    "Рома"да 2та ўзгариш бўлади. Эл-Шаарави ва Амаду Диавара майдонни тарк этди. Улар ўрнига Виллар ҳамда Мхитарян майдонга туширилди

  • 56'

    "Женоа" тўп назоратини ўз қўлига олишга ҳаракат қилмоқда

  • 52'

    Манчини ҳимоячиларни ортда қолдириб зарба йўллади. Ноаниқ!

  • 51'

    Заппакостанинг зарбаси дарвозабоннинг қўлига бориб тушди

  • 50'

    Рик Карсдорпнинг зарбаси дарвоза тўсини ёнгинасидан ўтиб кетди

  • 46'

    "Женоа" иккинчи бўлимни ўзгартириш билан бошлайди: Пьяца ўрнига Шомуродов, Паоло Гильоне ўрнига эса Франческо Кассата туширилди

  • 46'

    Иккинчи бўлим бошланди

  • 45'

    Танаффус!

  • 45'

    Ҳужумда тўпни қўл билан ўйнагани учун Дестро огоҳлантирилди

  • 43'

    Пеллегрининг жаримадан йўллаган зарбаси жонли деворга тегиб қайтди

  • 41'

    Гильенонинг узатмасидан сўнг Дестро ноқулай тарзда бош билан зарба йўллади

  • 40'

    Амаду Диавара рақибга нисбатан қўполллик ишлатди

  • 36'

    Лоренцо Пеллегрини яна бир бор ҳимоячиларни ортда қолдиришга ҳаракат қилиб кўрди, лекин бу сафар ўхшамади. Пеллегрини бугун анча фаол

  • 32'

    Стефан Эль-Шаарави узоқроқ масофадан ўз омадини синаб кўрди. Ноаниқ!

  • 29'

    Паоло Гильоне ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди

  • 26'

    Маттиа Дестро жарима майдони ичига узатмани амалга оширди, бироқ жамоадошларидан ҳеч ким йўқ эди

  • 23'

    ГООООООООООЛ! Мезбонлар учрашувда ҳисобни очишга эришди. Гол муаллифи Жжанлука Манчини 

  • 21'

    Андреа Мазьелло ҳужумда фол ишлатди

  • 20'

    Давиде Дзаппакостанинг узатмасини "бўрилар" ҳимоячилари қайтарди

  • 17'

    Жанлука Манчинининг бош билан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади

  • 13'

    Дестронинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси тўғри дарвозабоннинг қўлига бориб тушди

  • 9'

    Маттиа Дестрода қулай имконият бўлиши мумкин эди, бироқ сўнгги паллада ҳимоячилар уни тўпсизлантирди

  • 7'

    Иван Радованович фол ишлатди

  • 6'

    Бурчак тўпидан сўнг Смоллинг бош билан зарба йўллади, ноаниқ!

  • 5'

    Лоренцо Пеллегринининг зарбаси ҳимоячиларга тегиб қайтди

  • 2'

    Жаримадан узатилган тўпни ҳимоячилар қайтарди

  • 1'

    Кришито майдон марказида Пеллегринига нисбатан қўполлик ишлатди

  • 1'

    Учрашув бошланди!

  • 0'

    "Женоа" сафида ҳаракат қилаётган ҳамюртимиз Элдор Шомуродов бугунги ўйинни захира ўриндиғида бошлайди

  • 0'

    Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари бироздан сўнг А Сериянинг 26-туридан ўрин олган "Рома" ва "Женоа" жамолари ўртасидаги баҳс старт олади. Учрашувни камина Жалолиддин Қобилжонов матнли трансляция қилиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!