Роналду бўлажак ўйинда Португалия терма жамоасига ёрдам бера олмайди
Ads

Мадриднинг "Реал" клуби форварди Криштиану Роналду Португалиянинг яқинлашиб келаётган ўртоқлик учрашувида иштирок эта олмайди.

Record нашрининг хабар беришича 33 ёшли футболчи 28 май куни Тунисга қарши бўлиб ўтадиган баҳсда майдонга тушмайди. Боиси, бугун ЕЧЛ финалида иштирок этадиган Роналду орадан бир кун ўтиб кейинги ўйинга тикланишга улгурмайди.

Эслатиб ўтамиз, Португалия терма жамоаси ЖЧ-2018нинг “Б” гуруҳида Эрон, Марокаш ва Испания терма жамоаларига қарши кураш олиб боради.

Минбар

Барча блоглар