Роналду гол урган ўйинда Рангник қарийб 120 йиллик рекордни янгилади

“Манчестер Юнайтед” Англия премьер-лигасининг 16-турида Криштиану Роналдунинг пенальтидан киритган ягона голи эвазига “Норвич”ни 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Бу учрашувда Ральф Рангник тарихий натижага эришди. Германиялик мутахассис бошқарувидаги жамоа унинг Англия чемпионатидаги дастлабки икки учрашувида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.

Сўнгги бор бунақа ҳолат 118 йил олдин – 1903 йилда кузатилганди. Ўшанда Эрнест Мэнгнелл “Манчестер Юнайтед”ни қабул қилиб олиши билан, жамоа иккита учрашувда гол ўтказмаган.

Криштиану Роналду эса, Англия чемпионатида еттинчи тўпини киритиш орқали, фаолиятидаги барча голлари сонини 802 тага етказиб, шахсий рекордини яхшилаб олди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!