Роналду ЖЧ олдидан португалиялик футболчилар учун мотивацион пост қолдирди

  • 20 Nov 22:36
  • Makhmudov Jamshidbek
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду ЖЧ-2022 бошланиши олдидан ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида пост қолдирди:

“Юқори энергия, ажойиб ҳис-туйғулар, биз ҳар қандай қийинчиликка тайёрмиз. Ишонч ва ирода! Қаерда бўлсак ҳам. Португалия охиригача ҳаракат қилади”, - деб ёзди 37 ёшли португалиялик форвард.

Португалия терма жамоаси жаҳон чемпионатидаги илк учрашувини Гана терма жамоасига қарши ўтказади. Фернандо Сантуш шогирдларининг Африка вакиллари ўртасидаги ўйин 24 ноябрь, пайшанба куни Тошкент вақти билан соат 21:00да бошланади. Ушбу квартетда Уругвай ва Жанубий Корея терма жамоалари плей-оффга чиқиш учун ҳаракат қилади.

Comments

You must be logged in to commet!