Роналду: Жуда хурсандман

"Манчестер Юнайтед" ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду терма жамоаларнинг энг яхши тўпурари учун совринни қўлга киритганига муносабат билдирди.

37 ёшли португалиялик футболчи миллий терма жамоа сафида 189 та ўйинда майдонга тушиб, 117 та гол киритган. У 109 та гол киритган Эрон терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Али Дайини ортда қолдирди.

“Мен терма жамоаларнинг энг яхши тўпурари учун мукофотни олганимдан хурсандман. Мен барчаси билан фахрланаман ва ўйнашда давом этаман", - дея Роналдунинг сўзларини келтиради ESPN.

24 сентябрь куни Португалия терма жамоаси Миллатлар лигасининг 5-тури доирасида Чехия билан баҳс олиб боради. Ўйин Чехияда бўлиб ўтади ва Тошкент вақти билан соат 23.45да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!