Роналду кетса, барча учун яхши бўлади

"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Криштиану Роналду қишда ватани "Спортинг"га қайтиши мумкин, дея хабар беради журналист Флориан Плеттенберг.

Манбага кўра, инглиз клуби раҳбарияти 37 ёшли португалиялик қишда жамоасини ўзгартириши ортидан манкунианликлар бош мураббийи Эрик тен Хагнинг позицияси ва жамоадаги муҳит яхши томонга ўзгаришига умид қилмоқда. 

Жорий мавсумда Роналду “қизил иблислар” сафида 16 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол ва 2 та голли узатмани амалга оширди. Футболчининг инглиз клуби билан шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар амал қилади. "Transfermarkt" портали Португалия терма жамоаси футболчисини 20 миллион еврога баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!