Роналду қийналяпти
Италиялик инсайдер Фабрицио Романо “Манчестер Юнайтед” тўпурари Криштиану Роналду келажак фаолияти бўйича бир қарорга кела олмаётганини маълум қилди.
Манбанинг таъкидлашича, португалиялик юлдуз Англия футболида ҳар бир учрашувда майдонга тушиш учун жисмоний ҳолати талабга жавоб бермаслигини тушиниб етган. Аслида у Манчестердан кетмоқчи эмас. Бироқ, кўп нарса жамоага қайси мутахассис бош мураббий бўлишига боғлиқ.
Роналду ўзига тўпурар ҳужумчи шерик бўлишини кутяпти. Шу билан бирга 37 ёшли футболчи асосий роллардан четда қолиб кетишни истамаяпти.
Роналду Манчестер клубига қайтганидан бери 34 та учрашувда 18 та тўп киритиб, учта голли пас оширди. Унинг амалдаги шартномаси келаси йили ёзда якунланади.
Фикрлар