Роналду рақиб билан музокара қилаётгани фош бўлди

“Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Криштиану Роналду келаси мавсум олдидан “Чедси”га ўтиб кетиши мумкин.  Бу ҳақда Football.London нашри хабар берди.

Португалиялик юлдузнинг агенти Жорже Мендеш “Челси”нинг янги хўжайини Тодд Боули билан Портагулияда учрашиб, томонлар бўлажак трансфер ҳақида гаплашиб олгани маълум бўлди.

Манбанинг таъкидлашича, Роналдунинг Манчестердан кетишига клуб раҳбариятининг трансфер бозорида фаоллик кўрсата олмаётгани сабаб қилиб кўрсатилмоқда. Бундан ташқари, “Челси” клуби манчестерликлардан фарқли равишда келаси мавсумда Чемпионлар лигасида тўп тепади.

Роналдунинг амалдаги шартномаси яна бир йил давом этади. Унинг трансфер суммаси 30 миллион еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!