Роналду рақобатга тайёрми?
“Манчестер Юнайтед” А Сериянинг энг зўр ҳужумчиларидан бири Душан Влахович учун курашга қўшилди.
“Фиорентина" шарафини ҳимоя қилаётган 21 ёшли тўпурар жорий мавсумда жами 14 маротаба майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 12 бор ишғол қилди ва бир жуфт голли пас узатди.
Манчестерликларга сербиялик ўйинчини олиш осон бўлмайди. Чунки гол уриш қобилияти юксак даражада ривожланган ҳужумчига ҳозирнинг ўзида “Тоттенхэм”, “Ньюкасл”, “Ювентус”, “Милан” каби жамоалар оғиз солмоқда.
2019 йилдан бери “Фиорентина” шарафини ҳимоя қилаётган Душан Влахович ҳозиргача 98 та учрашувда 41 та тўп киритди. У кучли клублардан таклиф бўлаётганини инобатга олиб, флорнцияликлар билан янги шартнома имзолашдан бош тортди.
“Фиорентина” яна бир йиллик шартномага эга футболчисини 70 миллион фунтга баҳолаяпти.
Фикрлар