Роналду "Сити" ва "Ливерпуль" кучайиб бораётганидан хавотирда
"Манчестер Юнайтед" футболчиси Криштиану Роналду клубдаги келажаги борасида бир қарорга келди. Унга кўра, португалиялик юлдуз жамоада шартномаси якунига қадар қолмоқчи.
Аммо Роналду айни пайт "Ливерпуль" ва "Манчестер Сити" амалга ошираётган трансферлардан хавотир ола бошлаган. Бу икки клуб АПЛдаги қолган рақибларидан ҳаддан зиёд кучайиб кетмоқда, деб ўйлаяпти португал.
37 ёшли футболчи МЮнинг кучайишини истайди ва яна чемпионлик пойгасига қайтишидан умидвор. Аммо рақиблар олиб бораётган трансфер сиёсати Манчестер клуби етакчисини шубҳа остида қолдирмоқда.
Фикрлар