Португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду борасидаги “сериал” ҳамон давом этмоқда. Бугун инглиз нашрларида португалиялик борасида янги хабарлар тарқалди. Унга кўра, футболчи “Манчестер Юнайтед”ни тарк этишга қарор қилган ва ҳозирда ўзи учун янги клуб қидирмоқда.

AS нашри хабарига кўра, форвардга даъвогарлар қаторида тўртта клуб бор. Ҳужумчини "Бавария", "Челси", "Атлетико" ва "Наполи" ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилмоқда. Мадрид клуби бу пойгада фаворит саналади. Боиси, Криштиану "матрасчилар" сафига ўтиш учун маошини камайтиришга ҳам тайёр.

Криштиану Чемпионлар лигасига чиқа олмагани учун “Манчестер Юнайтед”ни тарк этишга қарор қилди. Ўтган мавсум якунларига  кўра, “қизил иблислар” АПЛда олтинчи ўринни эгаллади ва Европа лигаси иштирокчисига айланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!