Роналду: Уларнинг ортидан югурмайман!

“Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Криштиану Роналду жамоа учун6 муваффақиятсиз якунланган мавсумдан сўнг мухлисларга мурожаат қилди. Маълумки, Ральф Рангник бошқарган жамоа Англия премьер-лигаси якунларига кўра, кучли тўртликка кира олмади ва келаси йили Чемпионлар лигасида қатнаша олмайдиган бўлди.

- Мен мухлисларга улар шунчаки ажойиб инсонлар эканини айтмоқчиман. Биз ютқазган пайтларда ҳам улар қўллаб-қувватлашни тўхтатмади. “Манчестер Юнайтед” мухлислари қалбимда абадий қолади. Улар ҳамма ҳурмат қилиши керак бўлган одамлардир.

Рекордлар ўз ўзидан келади. Мен уларнинг ортидан югурмайман. Рекордларнинг ўзи келади ва бу яхши.

Мен ҳамон футболни яхши кўраман ва машаққатли меҳнатга тайёрман. Табиийки, “Манчестер Юнайтед” ва жамоадошларим менга катта ёрдам беряпти. Шунинг учун ҳам уларни қадрлайман. Бу клуб учун гол уриш мароқли. Хет-трик қайд этсам, ундан ҳам яхши.

Менинг асосий мақсадим, учрашувларда ғалаба қозониш ва бирор совринга эга бўлиш. Мен “Мачестер Юнайтед” ўзига мос жойга қайтишига ишонаман. Баъзан бунинг учун вақт талаб этилади, - деди Криштиану Роналду.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!