Роналду ва 12 финал (Эркин Ғайбуллаев блоги)

 2019 йил 22 декабрида дунёнинг энг яхши футболчиларидан бири Криштиану Роналду кетма-кет 13 финалини  ютиши мумкин эди. Лекин Римнинг “Лацио”си `бунга йўл қўймади. Италия суперкубогида “Лацио” “Ювентус”ни 3-1 ҳисобида маълубиятга учратди.

Келинг, бу ўйингача бўлган Роналдунинг 12 финалини ёдга оламиз.

Чемпионлар лигаси 2013/2014. “Реал” – “Атлетико” 4:1

Рўйхатимиздаги илк финал Европа футболидаги энг жарангдор финаллардан бири. Бу ўйин ҳали жуда кўплаб йиллар ёдга олинадиган драматик ўйинлардан бири сифатида қолади. Диего Симеоне Европанинг нуфузли турнири финалига қадар қийинчилик билан етиб келди ва якунда Анчелоттидан мағлубиятга учрайди. Ҳисобни очган ”Атлетико” уни ўйин якунига қадар ушлаб қололмади. Рамос ҳисобни тенглаштиргач, қўшимча таймларда “Реал” жамоаси 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Бугунги қаҳрамонимиз эса 120 дақиқада пеналтидан битта гол урганди.

УЕФА суперкубоги 2014. “Реал” – “Севилья” 2:0

Чемпионлар лигаси финалидан сўнг УЕФА суперкубоги финалига навбат етди. Бу ўйинда унинг голлари соврин ютишга ёрдам берди. Эмери жамоасига 30 ва 49 дақиқаларда гол урган Роналду финалнинг энг яхши футболчисига айланган эди.

Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати 2014. “Реал” – “Сан Лоренсо” 2:0

Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Мадрид жамоаси Аргентинанинг “Сан-Лоренсо” жамоасини 2:0 ҳисобида мағубиятга учратиб совринни қўлга киритган эди. Ўша учрашувда Гарет Бейл ва Серхио Рамослар ўз ҳисобига гол ёздириб қўйишган эди. Роналду ўша ўйинда гол ҳам урмаганди, голли узатма ҳам амалга оширмаган эди. Лекин ўйиннинг асосий фигураларидан бири эди.

Чемпионлар лигаси 2015/2016. “Реал” – “Атлетико” 1:1. Пеналтилар серияси 5:3

Миланда бўлиб ўтган финалда яна икки қўшни бир-бири билан тўқнаш келишди. Бу финал ҳам қизиқарлилик жиҳатидан ўтган галгисидан қолишмади. Асосий вақтдаги голларни “Реал”дан Серхио Рамос ва “Атлетико”дан Янник Феррейра Каррасколар урди. Ўзи учун ажойиб ўтмаган финалдаги пеналтилар сериясидан ҳал қилувчи голни  Роналду урганди. Бу соврин Роналду учун умумий ҳисобда учинчи ва “Реал” билан эса қўлга киритган иккинчи Чемпионлар лигаси соврини эди.

Европа чемпионати 2016. Португалия – Франция 1:0

Криштианудаги энг қимматли совринлардан бири бу албатта, Португалия билан қўлга киритилгани эди. Бу унинг терма жамоадаги илк ва ягона соврини эди бу Роналду учун. Бу финал жуда кўп ёдга олинади. Ўша финалда Роналду 25 дақиқада жароҳат олиб майдонни эрта тарк этади. Лекин Роналду жароҳатига қарамасдан мураббий Фернанду Сантуш билан биргаликда жамоасини қўллаб-қувватлаб туради. Бу эса натижа берди. 109 дақиқада ўйиндаги ягона голни эдер урган эди. Португалия учун чиройли ва Франсия учун аламли финал эди.

Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати 2016. “Реал” – “Касима Антлерс” 4:2

Бу клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг 13 бора ўтказилиши эди. Мадрид жамоаси ўша ўйинда ғалаба қозонди. Уларга рақиб Япониянинг “Касима Антлерс” жамоаси эди. “Реал” рақибини 4:2 ҳисобида мағлубиятга учратди. Роналдунинг хет-триги ва Бенземанинг битта голи навбатдаги совринни қўлга киритишига ёрдам берди.

Чемпионлар лигаси 2016/2017. “Ювентус” – “Реал” 1:4

Кардиффда бўлиб ўтган финал “Реал” учун кетма-кет иккинчи ва Роналду учун умумий ҳисобда тўртинчи финал эди. Ўйин чиройли голларга бой бўлганди. Манжукич ва Каземиронинг голлари, Куадрадонинг қизил карточкаси билан ёдда қолганди ўйин. “Реа” кетма-кет совринни қўлга киритган илк жамоага айланадими, ёки “Ювентус” “Барселона”дан қолган аламини “Реал”дан оладими? Шу ҳал бўлиши керак эди. Роналду бу ўйинда дублга эришди ва кетма-кет Чемпионлар лигасини қўлга киритган илк жамоага айланди.

Испания суперкубоги 2017. “Барселона” – “Реал” 1:3, “Реал” – “Барселона” 2:0

Рўйхатимизда эл-классико ҳам бор. Иккита ўйиндан иборат қарама-қаршиликда “Реал” “Барселона”ни мумий 5:1 ҳисобида мағубиятга учратди. “Cамп Ноу”да бўлиб ўтган биринчи ўйинда мадридликлар рақибларига ҳеч қанақа имконият қолдирмади. 1:3 ҳисобидаги ғалаба билан кейинги ўйинга тайёргарлик кўра бошлади. Бу ўйинда Роналду 80 дақиқада чиройли гол урди ва 82 дақиқада симуляция туфайли иккинчи сариқ карточкани олди ва майдонни тарк этди. Жавоб ўйинини эса қизил карточка туфайли ўтказиб юборди. Жавоб ўйинида ҳам Мадрид жамоаси ғалабага эришди.

УЕФА суперкубоги 2017. “Реал” – “Манчестер Юнайтед” 2:1

42 бор ўтказилган УЕФА кубогида Чемпионлар лигаси совриндори “Реал” ва Европа лигаси совриндори “Манчестер Юнайтед” баҳс олиб борди. “Реал” бу ўйинда ғалаба қозонди. Роналду голли вазиятларда иштирок эта олмаган бўлса-да, унинг жамоадошлари Иско ва Каземиро навбатдаги совринни Мадрид жамоасига олиб берди.

Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати 2017. “Реал” – “Гремио” 1:0

Криштианунинг учинчи клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати эди. Бу ерда ҳам Роналду ўзини кўрсатмасдан қолмади. 53 дақиқада у томонидан киритилган гол ўйинда ягона бўлиб қолди ва фаолиятидаги 10-ғалабали финали эди.

Чемпионлар лигаси 2016/2017. “Реал” – “Ливерпуль” 3:1

Ўйинда ҳамма нарса юз берди: қайчи услубидаги гол, дарвозабон хатоси, Салаҳнинг шов-шувли жароҳати. Қаҳрамонимиз эса бу ўйинда гол ура олмади. Бу ўйинда Роналду билан боғлиқ битта вазият ёдда қолди. У ўзининг 16 голини уриш учун рақиб дарвозасига яқинлашаётган паллада трибунадан бир мухлис югуриб тушиб Роналду ёнига боргани.

Италия суперкубоги 2018. “Ювентус” – “Милан” 1:0

“Ювентус” футболкасидаги илк финал. Биринчи бўлимда рақиблар жиддий вазиятлар яратишмади ва 0:0 ҳисобида танаффусга чиқиб кетишди. Иккинчи бўлимда эса Роналду туринликларни олдинга олиб чиқди. Ўйин 1:0 ҳисобида якунланди ва Роналду кетма-кет 12 финалида ғалаба қозонди.

“Лацио” эса бу кетма-кетликни узиб қўди. Барча финалларда Роналду қайсидир жиҳати билан ёдда қолаётган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Shakhzod Prince
10/01/2020 15:07
2004 yildagi euro 2004 final qop ketipti 2008 2009 yil liga chempionov finallari qani