Роналдудан воз кечишди
"Бавария" спорт директори Оливер Кан Криштиану Роналдуга бўлаётган қизиқиш борасида фикр билдирди.
Биласиз, португалиялик форвард "Манчестер Юнайтед"ни тарк этиб, келаси мавсум Европа Чемпионлар лигасида тўп тепадиган клуб сафига ўтишни режалаштираётганди. Унга даъвогарлар қаторида мюнхенликлар ҳам мавжуд эди.
"Роналдуни тарихдаги энг буюк футболчилардан бири деб ҳисоблашимдан қатъи назар , мазкур трансфер клубимизнинг фалсафасига тўғри келмайди", - деди Кан.
Аввалроқ, 37 ёшли форварднинг "Рома" ёки "Челси"га ўтиши борасида ҳам хабарлар тарқалаётганди.



Комментарии