Роналдуга шартнома бергандик, лекин...

“Коринтианс” клуби президенти Дуилио Монтейру Алвес португалиялик ҳужумчи Кириштиану Роналдуга шартнома таклиф қилганини билдирди.

- Яқинда Роналду “Ан-Наср”га ўтганидан кейин Бразилиядан таклиф бўлганини айтди. Бу “Коринтианс” чорлови эди. Биз узоқ вақт музокара олиб бордик. Трансферни амалга ошириш қийинлигини билардик, лекин бир уриниб кўрдик.

Бир неча марта футболчининг агенти Жорже Мендеш билан гаплашдик.

Биз берган шартномага кўра, Роналдуга “Манчестер Юнайтед”да олган миқдорда маош таклиф қилинган эди. Бу катта сумма. Бироқ, “Ан-Наср” бундан 20 баравар кўп пул таклиф қилиб, Роналдуни олиб кетди, - деди Дуилио Монтейру Алвес.

Маълумки, португалиялик юлдуз саудияликлар билан шартнома имзолаганидан кейин ҳар мавсум учун 200 миллион евро атрофида маош олиши эълон қилинди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!