Роналдуни бир гап билан “ўчириб” қўйганди!
“Манчестер Юнайтед”нинг собиқ футболчиси Патрис Эвра ўша даврда манчестерликларни бошқарган сэр Алекс Фергюсон Криштиану Роналдуни қандай қилиб гол машинасига айлантирганини гапириб берди.
- Мен Фергюсон бир марта Роналдуни битта гап билан “ўчириб” қўйганини эслайман. Адашмасам, ўшанда Криштиану “Челси”га қарши баҳсда яхши ўйнай олмаганди. Ўшанда Фергюсон Роналдуга: “Болтон” ва “Блэкберн”га қарши хет-трик қилиш осон, катта ўйинларда қўлингдан нима келади?” деган.
Шу суҳбатдан кейин португалиялик футболчи катта клубларга ҳам гол ура бошлади. Секин-аста ўзгариб бор. Фергюсон босим қилишни тўхтатгани йўқ. Роналдуга у ҳужумчи эканини, салоҳияти унга ҳар бир баҳсда икки-учта гол уришга етишини айтди. Сэр Алепкс Роналдунинг финтлари, дриблинглари, қанотидаги ўйини уни қизиқтирмаслигини билдирди. “Буларни барини унут, сен гол уриш керак холос”, деди.
Ўша мавсумда Роналду 42 та тўп киритди. Энди у чиройли ўйин, ажойиб дриблинг ва финтлари билан мухлисларга ёқиш учун эмас, гол уриш мақсадида ўйнай бошлаганди. Унинг гол машинасига айланишида сэр Алекс Фергюсоннинг хизмати катта, - деди Патрис Эвра.
Фикрлар