Роналдунинг агенти Испанияни тарк этди
Ads

Испаниянинг “Валенсия” клуби ҳимоячиси Эсьекел Гарайнинг агенти Жорже Мендеш Москванинг “Спартак” клуби билан музокара ўтказиш учун Валенсия шаҳрини тарк этди.

Испан нашрларида ёзилишича, трансфер масаласи хал этиб бўлинган. Илгарироқ, “Валенсия” аргентиналик футболчи учун 20 млн евро сўраётгани ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди.

“Кўршапалаклар” унинг ўрнига “Арсенал” футболчиси Габриэль Паулистани ўз сафига қўшиб олишмоқчи.

Маълумот учун, Мендеш Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг ҳам агенти саналади.