Роналдунинг асосий "айби" фош бўлди

“Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Криштиану Роналду узоқ йиллик фаолияти давомидаги энг мураккаб мавсумни бошдан ўтказмоқда.

Таҳлилчилар 37 ёшли футболчи нега тўпурарлик маҳоратини намойиш қила олмай қолганини ўрганиб чиқди.

Унга кўра, Роналду жамоада асосий фигура сифатидаги мақомини йўқотиб қўйган ва ўзига бўлган ишонч сезиларли даражада пасайган. Айнан мана шу омил унга яна етакчиликни ўз қўлига олиши ва кўп гол уришига халақит қилмоқда.

Бундан ташқари, гол уришдан тўхтаган ҳужумчи ўзига янги жамоа топиши ҳам қийин бўлади, деган фикр ўртага ташланди. Бу ҳақда ESPN нашри журналистлари ахборот тарқатди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Shaymardonov Nurbek Nasimovich
25/10/2022 16:59
ey shuni. hech kim bilmagan ekan. uning eng katta hatosi balkim. uta kuchli bulganider mehnatni boshqasani ham ziyoti bilan qilgan bolader balkim. kim aytadi. ula mutahasis deb. oddiy narsaga aqli etmaydi. Krish Jahon Chempionati oldi uzini asrayapti. fiztiski sastayanasi. chunki u bola. hamma narsani reja buyicha qiladi. tep formaga kerishi bilan Jahon chempionati boshlanadi. Organizm. shunga tahlayapti.