Роналдунинг тақдири ҳал бўлди

Криштиану Роналду ва "Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Эрик тен Хаг янги мавсум олдидан суҳбат ўтказди. Унда томонлар португалияликнинг "Олд Траффорд"даги келажагини муҳокама қилди.

Инсайдер Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, музокаралар муваффақиятли бўлиб ўтган. Томонлар Криштиану келаси йилни ҳам “қизил иблислар” сафида ўтказишига келишиб олди.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Римнинг “Рома” клуби Роналдуга жиддий қизиқиш билдиргани ҳақида миш-мишлар тарқалган эди.

37 ёшли ҳужумчи якунланган мавсумда АПЛ доирасидаги 30 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 18 та гол ва 3 та ассистни ёздириб қўйган. Форварднинг манкунианликлар билан амалдаги шартномаси келаси йилнинг ёзигача амал қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!