Россия ҳам “Бунёдкор”дан қолишмоқчи эмас

 

Кот-д`Ивуар футбол федерацияси Россия билан ўртоқлик ўйини ўтказиши мумкин. Бу ҳақда Кот-д`Ивуар футбол федерацияси хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, айни пайтда Африка вакиллари ўртоқлик учрашуви ўтказиш борасида Россия футбол федерацияси билан музокаралар ўтказмоқда.

Хабарларга қараганда, ушбу беллашув шу йили  март ойида “Краснодар” стадионида ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, бир неча соат олдин Тошкентнинг “Бунёдкор” клуби БААдаги йиғин давомида Гана миллий терма жамоаси билан назорат ўйини ўтказишини маълум қилгандик.

“Бунёдкор” БААга етиб борди

"Бунёдкор" Саудия Арабистони клубига қарши майдонга тушади

Тезкор хабар. "Бунёдкор” клуби Гана терма жамоаси билан куч синашади

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!